Фарзанд тарбияси

01:17 / 13.09.2021 | Kamola H | 561

Ассалому алайкум! Қайнона-қайнота, икки овсин бир ҳовлида турамиз. Овсинимнинг 4та фарзанди бор, 2та каттаси мактабга боради, қизи 3,5ёш кичкина ўғли 6ойлик. Менинг 1,5ёшли ўғлим бор. овсинимни қизи жудаям инжиқ, айтганини қилдирадиган кўп йиғлайди. Кўрган нарсасини талашиб ўзиники қилиб олади (ўйинчоқми, ё бирор ейдиган нарсами). Бизни уйимизга кириб кўпинча ўғлимни ўйинчоқ, вҳкларни сўрамасдан олиб чиқиб кетади ёки ўғлим ўйнаб ўтирган нарсасини қўлидан юлиб тортиб олади бермаса уради ҳам. Бошқа одамни қўлидаги нарсасини талашиб эгалик қилиши оддий ҳол бўлиб қолган ота онаси оддий қабул қилишади сўрамасдан олсаям индашмайди бошқа оила аъзолариям. Чунки оиладаги бошқа болалар ҳам шунақа. Менга бировни нарсасини беруҳсат тегмасликни ўргатишгани учунми бу ҳолат жуда хунук кўринади жаҳлим чиқади. Овсинимни қизини қилган ишига тушунтириб Яхши гапирсам ўзини эшитмаганликка олади, қаттиқроқ гапирсам бақириб йиғлаб ойиси дадасига урдилар деб айтади. Ўзини тутиши ўғлимга ҳам таъсир қиляпти ҳамма нарсани талашадиган йиғлоқ инжиқ бўлиб қолган. Менинг ҳам фарзандим шундай бўлиб қолмаслиги учун нима қилишим керак ўзимни қандай тутай?

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Мумкин қадар бола билан юмшоқ муомала қилиш керак. Кунига камида олти марта бағрингизга қаттиқ босинг. Бошини силанг. Уни яхши кўришингизни айтиб туринг. Аллоҳ берган фазилати ва сифатларини мақтаб туринг. Ҳар бир айтган ишингизни бажарганида бажаргани учун эмас, балки меҳнати ва шунга вақт кетказгани учун мақтаб туринг. Ҳар доим бола гапирганида уни диққат билан тингланг. Ҳар бир гапини инобатга олинг. Зинҳор шунчаки гапда деб баҳо берманг. У жуда муҳим ва аҳамиятли нарсаларни гапираётгандек эътибор қилинг. Бола бу шахс. Шахс деб қабул қилиб шундан келиб чиқиб муносабат қилинг. Валлоҳу аълам.