Ассалому алайкум! Эримнинг холасининг ўғли битта боласи билан биринчи турмушидан ажраган. Бошқа аёлга уйланган. У аёлнинг ҳам иккинчи турмуши. У аёл биринчи турмушидан кўрмаган, ҳозиргисидан ҳам фарзанд кўрмаяпти. Шариат бўйича уларга фарзанд туғиб берсам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Шариатда бундай тавсия келмаган. Ундан кўра етим боқишсин, савоб олишади. Сиз туғиб берадиган фарзандни боқиб етимнинг боққандек савобга эриша олишмайди. Қиз берсангиз эркакка, ўғил берсангиз аёлга номаҳрам бўлади. Ота болаликни даъво қилиша олмайди барибир. Валлоҳу аълам!.