Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим хорижда ишлайди. Мeн 2.5 ёшлик ва 3 ойлик ўғлим билан қайнона-қайнота ва қайним билан яшайман. Рамазон ойида қайнонам катта ўғлим билан хўжайинимни олдига кeтяпти. Мeн эримни уйида қайнота ва қайним билан яшасам бўладими ёки қизлик уйимга бориб туришим кeракми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Шаръий монеълик йўқ. Хижолат бўлсангиз, ёшроқ маҳрам қариндошлардан бирга яшаб тургани олиб келиб олинг. Валлоҳу аълам!.