Ассалому алайкум! Ёшим 16да якинда журналистика сохасининг 1 курс талабаси булдим. Лекин нимагадир укиш учун эштиёким жудаяам даражада паст бегона жойга урганмаганим учунми жудаям тушкунликка тушиб колганман икки уч марта оркама кетин энг котта умид билан хохлаб кутиб турган нарсаларим умуман бошка нарсалагра айланиб кетди яни ухшамади хамма нарса Аллохнинг иродаси билан булишлигини хеч нарса бехикмат баслигини биламан лекин шундан кегин узими кулга ололмаяпман хечким билан гаплашгим келмайди хатто ота онам билан хам гаплашгим келмаяпти холбуки улар доим кунглим карашади факат сокинликни хохлаб колдим ортикча хечнима ва хечким ёкмаяпти,хуфтонни укибок соат 9да ухлашга йотаман лекин шундаям эрталаб урнимдан тургим умуман факат ухласам булди булиб колган хеч уйкудан уйгонмасам келмайди жуда дангаса булиб колдим хали хаётни курмаганман эндигина 16ёшда булсамам жуда чарчагандекман танаффус керакдек туйуляпти асли илм олишликни жуда хохлайман лекин хохлашликни узигина етарли баслигини биламан лекин хеч узимда бирор нимага нисбатан гайрат топа олмаяпман олдинлари жуда хушчакчак бегуборликни ёктирадиган хаммани юзида нима килиб булсаям кулгуни пайдо киладиган нарсаларни гапириб уларни кунглини олишни ёкирардим лекин энди шу 1ой ичи хатто узимни узим хам танимай коляпман ибодатларимда сустлашиб колмаслик учун узимни зурга ушлаб турибман. Илтимос маслахат беринг нима килсам яна олдингидай бегубор хаммани факат хурсанд куришни хохлайдиган ва илм олишлик учун хамма нарсага таййор булган холимга кайта оламан. Олдиндан рахмат
– Ва алайкум ассалом! . Сизда стрессларнинг оқибатида эмоционал куйиб кетишлик ҳолати юз берган (Эмоциональное выгорание). Кўпроқ дам олишингиз, тоза ҳавода сайр қилишингиз, балансланган овқат истеъмол қилишингиз, хотиржамликда ухлашингиз керак. Фақат уйқуингиз 8 соатдан ошиб кетмаслиги керак. Агар кўп ухласангиз организмга баттар стресс бўлади. Бассейнга боришнинг иложиси бўлса сузишга бориб турганингиз маъқул. Сув шифо бўлади. Кўпроқ кўкатларни, барра салатларни, ёнғоқ, ёғлироқ балиқ истеъмол қилиб туришингиз керак. Ишларингизни онсонлаштиришингиз керак бўлади. Енгил ишларни қилиб юринг. Агар шу ишларни қўлласангизу лекин енгиллик сезмасангиз у ҳолда психотерапевтга боришингиз керак бўлади. Психотерапевт медикаментоз муолажаларни буюради. Дори дармонларни ичиб турсангиз анча енгил тортасиз. Иншааллоҳ шифо топиб кетасиз. Валлоҳу аълам!