Кўп ҳотинлик

07:31 / 25.09.2021 | Murodova | 601

Ассалому алайкум!  Мусулмон эркак 2-хотинга ғайри дин аёлга уйланса, у билан доимий яшаб 1- хотинига қарамай қўйса (фақат моддий томонлама ёрдам беради) 2 аёли орасида адолат қилмаса (фақат 2- хотин билан яшаса 1-аёлини ўз ҳолига ташлаб қўйган) ота онасига ҳам фақат 1-аёли қараса, кўп келишмовчиликлар ва мажбур бўлганидан, эрининг у билан яшагиси келмаганлиги сабабли ўз хотинлик вазифаларидан кечиши мумкунми яъни эрига хизмат қилмаслик розилигини олмаслиги динда мумкинми? У одам намозни ҳам ташлаган. Эркак киши адолат қилмаса аёлига қандай енгиллик бор?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай холатда аёл ҳуқуларини талаб қилади. Эр ё аёлининг ҳақларини бериб, адолат билан яшайди ё хотнини жавобини беради. Эр ўзича аёлининг ҳуқуқларини қилмасликка, муқобилида аёл ҳам вазифаларидан кечиши шариатда йўқ. Бундай ҳолатда низо келиб чиқиши аниқ. Валлоҳу аълам!