Дуо

21:09 / 27.05.2017 | Савол | 1397
Ассалому алайкум! Уч бор “Астағфируллоҳ” ва “Аллоҳумма антас салам ва минкас салам табарокта я зал жалали вал икром” фақат фарз намозидан кейин айтилади. Суннатдан кейин айтилмайди. Шу тўғрими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом!
Намоз ниҳоясига етганда айтилади. Намоз баъзида фарз, баъзида суннат ёки витр билан тугайди. Валлоҳу аълам!.