Юқумли касаллик

07:10 / 28.05.2017 | Савол | 1304
Ассалому алайкум! Яқинда турмушга чиқдим. Турмуш ўртоғим ВИЧ касали борлигини айтди. Анализ топширдим, лекин менда йўқ. Шунга ажрашмоқчиман. Шу фикрим тўғрими? Ота -онам ҳам яшашимга қарши
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Ҳаром.
Агар бир инсон никоҳланиб, ўзининг никоҳидаги шеригига зулм қилиши ва зарар етказишига ишониб етса, бундай одам учун оила қуриш ҳаром бўлади.
Бу ҳолатда Ислом шариатининг «ҳаромга олиб борувчи нарса ҳам ҳаромдир» деган қоидаси ишга тушади. Бировга зулм қилиш, зарар етказиш – ҳаром. Ўша зулм ва зарардан иборат ҳаром иш никоҳ туфайли содир бўлиши аниқ бўлганлиги учун, бу ҳолатда унга олиб борадиган йўл – никоҳ ҳам ҳаром бўлади. Валлоҳу аълам!.