Ассалому алайкум! Мен эримни жуда рашк қиламан рашким туфайли уйимизда харкуни Жанжал. Бозорда савдо сотиқ қиладила оиласига коп вақт ажратомидила ММен ккопроқ этибор хохлайман Шу сабабили жуда коп қизғонаман Хатоки уларга махалламиздан укол қилиш учун чиққан айолданхам.қизғоняпман у айол хам эримга қўз сузганде болябди рашкими жиловлай олмайман бундан жуда қийналаман тойимиз га 3 йил болди 2 та ўғлимиз бор.
– Ва алайкум ассалом! Психологияда рашк туйғусига ўзига ишончи бўлмаганда кимнидир унга эътибори кам бўлиб кўриниб ҳосил бўладиган салбий ҳис-туйғу деб қаралади. Рашк аслида биологик мақсад ва асосга эга бўлган ҳолат. Яъни инсон фитратида бор бўлган табиий ҳолат. Инсон наслининг давом этиши учун маълум объектни муҳофаза қилиш зарурати бўлганида рашк ҳисси зарур бўлади. Рашк гормон тизими орқали ҳосил қилинадиган организмнинг реакцияси. Аммо рашк патологик рашк бўлса бу ўша одамнинг ўзи ва атрофидагиларнинг ҳаётини аъзобга айлантиради. Бу каби рашк оилани барбод қилади. Ҳақиқатда бу психологик муаммодир. Паталогик рашкнинг бир қанча турлари бор: Параноид рашк, нарциссик рашк, психопатик рашк, мазохистик рашк, шизоид рашк, истерик рашк, обсессив-компульсив рашк. Делаверский университет психологларининг тадқиқотларига кўра юқоридаги каби рашк ҳоҳ аёл киши бўлсин ҳоҳ эркак киши бўлсин иккала жинсда ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Рашк инсон қалбини, ақлини шу даражада қамраб оладики олдида турган буюмларни ҳам кўра олмай қолади. Бу эса паталогик рашки бор бўлган одамнинг кўзини парда қоплагани сингари унинг фаҳм-фаросати, ақл-идроки сустлашиб, бу хавфли ҳолати жуфтининг ёки бошқа одамларнинг сифат ва фазилатларини сезмайдиган бўлиб қолади. Бу эса ўз навбатида эр-хотин муносабатларига, шахслараро муносабатларига путур етказиб, бошқаларни ва ўзини қийноқларга солиб қўяди. Шунинг учун сиз кучли тажрибалик психолог топиб унга мурожаат қилганингиз маъқул. Валлоҳу аълам!