Буйрагим шамоллаган, таяммумдан фойдалансам бўладими?

02:25 / 28.09.2021 | Ranoxon | 634

Ассалому алайкум! Мен буйрак шамоллаши касалидан кўп қийналаман, шунинг учун баъзида таяммум қилишимга тўғри келади. Кўнглим хижил бўлади, лекин кўп сув ишлатишдан қўрқаман, таҳоратдан ҳам, таяммумдан ҳам фойдаланаман. Бу қилаётган ишим тўғрими?



Шифокор:

-Ваалайкум ассалом. Касалликнинг айнан қайси тури: пиелонефритми ёки гломерулонефритми, сизнинг ташхисингиз? Агар пешоб йўлига кўп сув тегиб шамоллашдан қўрқсангиз ва, агар пешоб атрофга ёйилиб кетмаган бўлса, айнан сув эмас, намлантирилган салфеткалар, юмшоқ шимувчан қоғоздан фойдаланса ҳам бўлади. Қолган аъзоларни эса таҳорат тартибида юваверасиз. Бу  таяммумдан яхши вариант. Касаллик хуруж қилиб турган пайтларида эса таяммумдан фойдалансангиз бўлади. Хуруж ўтиб, ремиссияга ўтганида (касалликнинг тинчланган даври) илиқ сувдан фойдаланиб мукаммал таҳорат олсангиз бўлади, фақат дарҳол яхшилаб қуритиб артиш керак. Одатда сувни зарари йўқ, балки поклангач, яхши артинмаслик ва иссиқ кийиниб олмаслик касалликка олиб келади. Валлоҳу аълам.