Ассалому алайкум! Келин бўлиб тушганимга 8 йил бўлди. Шундан бери рўза тута олмайман. Фидя берсам бўладими ёки тутишим керакми. Жигаримда касалим бор. Ҳозирда 10 ойлик ўғлим бор ва уни она сутим билан боқаман, лeкин бир иложини қилиб ҳаракат қилиб тутиб кўрмоқчиман. Нима маслаҳат берасиз?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Ишончли шифокорлар билан маслаҳатлашиб кўринг. Сизга шифокор рўза тутишни таъқиқламай туриб уни тутмаслигингиз нотўғри. Кўрининг, маслаҳат олинг ва тутиб кўринг. Валлоҳу аълам!.