Отамга иқтидо қилсам бўладими?

21:05 / 30.09.2021 | hummi mim | 257

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингиз ва иймонингизни зиёда қилсин! Дўстим хуфтон ва бомдод намозларини отасига иқтидо қилган ҳолда ўқийди. Дўстим яқинда тажвид илмини ўргана бошлади. Шунда отаси бн намоз ўқиб туришган пайти отаси ظ ذ каби ҳарфларни жойларини алмаштириб ёки нотўғри талаффуз қилинаётганини эшитибди. Чунки отаси сураларни крилча харфлар бн ёзилган матндан ёдлаган экан. Қуръони каримни тажвид бн ўқиш фарзи ъайн бўлгани учун отасига тажвид илмини ўрганинг деб таклиф билдирибди. Лекин оталари деярли эрталабдан кечгача ишда бўлганлиги сабабли вақт ажратолмас экан. У дўстим отасига эргашиб намоз ўқийверсинми? ёки отаси тажвид илмини ўрганиб бўлгунча алоҳида ўқиб турсинми? бу саволни бериш тўғриси осон бўлмади.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри бўлгунча алоҳида ўқиб туринг. Валлоҳу аълам!