Рибо ҳақида

21:16 / 06.03.2017 | Савол | 2219
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум ҳурматли сайт ходимлари! Менинг қизим бу йил олий ўқув юртига шартнома асосида қабул қилинди. Мен ўқиш учун тўланадиган шартнома суммасини тўлашим керак. Бир танишим менга таклиф берди, яъни шартнома пулини менга пул ўтказиш йўли билан банк орқали тўлаб берса, менга тўлов арзонроқга айланар экан. Масалан, пул ўтказиш йўли билан 3 000 000 тўлаб берса, мен унга 2 500 000 берсам кифоядек. Албатта 2 томон розилиги билан. Илтимос шунга ойдинлик киритиб берсангиз. Шариатда мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ўша 2500000 миқдордаги пулни бошқа бир пулда, масалан долларда берсангиз, жоиз бўлади. Сўмда қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам