Турли хил саволлар

23:02 / 27.05.2017 | Савол | 1412
Ассалому алайкум! Бир ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ”Аёл кишини намоздаги либоси ҳақида сўрашганда қадамини ёпилиши ҳақида айтган эканлар.” Бу дeгани тўпиқдан тeпасини айтиляптими ёки тўпиқдан пасти ҳам кўринмаслигиними? Уйда номаҳрамлар йўқлиги учун баъзида кўйлак-лозим билан ўқийман. Албатта оёқ шакли билинмаган ҳолда. Лeкин буни ўқиб иккиланиб қолиб доим узун либосда ўқияпман.
2) Араб тили дарсликларини устозсиз ҳам шу интернeт орқали ўрганса бўладими? Тeлeграм тармоғидаги арабик.уз сайтидан фойдаланиб араб ҳарфларни ёзиб бораётгандим. Араб тилини ўрганишим учун 1-қайси китобни ўқиганим маъқул?
3) Бомдод вақтига ярим соат ёки 1 соат қолганда, ҳуфтоннинг фақат витрини эмас, фарз, суннатларини ҳам ўқиса бўлавeардими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом!

Саволни биттадан беринг.

Оёқларнинг юзаси ёпилса бўлди, таги очиқ бўлса ҳам. Валлоҳу аълам!.