Ҳомиладорлик ҳақида
09:04 / 28.05.2017 |
Савол |
1628
Ассалому алайкум! Қизим 2 ярим ёш. Яна фарзандли бўлишни истаймиз Аллоҳ насиб этса. Ярим йилдан бeри ҳаракат қиляпмиз. Лeкин натижа бўлмаяпти. Тушкунликка тушиб қоляпман. Одинахон опа, ҳаққимга дуо қилсангиз Қодир Аллоҳ мeнгаям солиҳ, тақволи чин муслим ўғил ато этсин. Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин! Омин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Дарров тушкунликка тушиш мўмин кишининг ишимас. Бўлиб ҳам фарзанд неъмати ила сийланган экансиз. Шукр қилаверинг, Аллоҳ зиёда қилади. Аллоҳ солиҳ фарзандларни ато қилсин! Омин!.