Ассалому алайкум! 18 ёшдаман. Соғлом бўлсам ҳам онам ва бувимлар рўза тутишимга норозилар. Агар тутаверсам ва онам билиб қолсалар кейин мендан ғазабланиб норози бўлсалар Аллоҳ мeндан ғазабланмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Рўза тутинг. Буви ва онангиз бундай қилишга Аллоҳдан қўрқишсин.
Тақвода ва сўрашда бардавом бўлиб турсангиз Аллоҳ таоло бир йўлини кўрсатади. Аллоҳ таоло “Талоқ” сурасида марҳамат қилади :
وَمَن يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَل لَّهُ مَخْرَجًا وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِبُ وَمَن يَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ فَهُوَ حَسْبُهُ إِنَّ اللَّهَ بَالِغُ أَمْرِهِ قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْرًا
Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир.
3. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, унга У Зотнинг Ўзи кифоядир. Албатта, Аллоҳ Ўз ишини етказувчидир. Батаҳқиқ, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўлчов қилиб қўйгандир.
Ҳасандан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”.
Ибн Абу Шайба ривоят қилган.
Яъни, бандани рози қиламан, деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!.