Савол

23:59 / 30.05.2017 | INOBAT | 1633
Ассалому алайкум! 34 ёшдаман. 3та фарзандимиз бор. Оилада етишмовчилик сабаб эрим Россияга кетганди. Мен қўлимда 3 ойлик болам билан Ўзбекистонда қолдим. Беш ой ўтиб эрим бизни кўришга келди ва телефонида бегона аёлларни яланғоч видеоларини кўрган экан. Зино қилганми-йўқми билмайман. Шундан сўнг мен ҳам рухсатлари билан 14 ёшли қизим ва 10 ёшли ўғлимни онамникида қолдириб Россияга бордим. Ибодатдамиз. Қайтиб кетай десам эрим икки хонали уйда ёлғиз
қолади. Хиёнатни кўтаролмайман. Менга маслаҳат беринг
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
.Аллоҳ сақласин. Зинҳор шошиш керак эмас. Бу гапни аниқламай туриб туҳмат қилиб бўлмайди. Шошилмай, обдон ўйлаб ечим қилишни, ҳиссиётларга берилган пайтда қарор қабул қилмасликни маслаҳат берамиз. Эҳтиётлик билан ишнинг тагига етиш керак. Истихора қилинг. Аллоҳ тўғри ечимга муваффақ қилсин