helicobakter pylori нима?

02:02 / 22.03.2017 | Савол | 1966
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Сакийна опа. Илмингизни Аллоҳ таоло янада зиёда қилишини тилаган ҳолда савол бермоқчи эдим. 1 ой олдин Ҳеликобактер Пилори ИгГ га қон анализ топширган эдим. Натижа 2.5 чиқди норма 0-0 45 о.экан. Бу бактериями? Нима сабаб бўлиши мумкин? Бу бактериядан халос бўлиш мумкинми?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом . Ҳа ,бу ошқозон-ичак трактида яшаб,у ерда ошқозон ва 12 бармоқли ичак яраси ва баьзан онкологик касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлувчи микроб,бактериянинг бир тури ва унинг миқдори меьёрдан ортиб кетиши салбий оқибатларга олиб келади. Одатда ошқозон шиллиқ қаватида жойлашиб, ноактив ҳолатда бўлади,аммо иммун ҳолатининг сусайиши уни активлашишига сабаб бўлади . Одатда хеликобактериоз ошқозонда оғриқлар,кўнгил айниши,жиғилдон қайнаши ,кекириш ,қайт қилиш каби симптомлар билан намоён бўлади . Юқиш йўли сўлак ,шиллиқ воситасида . Кўпинча оиласида ошқозон ,12 бармоқ ичак яра касалликлари билан оғрувчи шахслар бор оила аьзоларида бир неча кишида яра касаллиги кузатилиши охирги статистика маьлумотларида қайд қилиняпти . Бу ҳам хеликобактериоз ҳолатини оилаларда кузатилиши ушбу бактерияни даволанмай қолиши сабабли деб қайд қилинган.
Албатта бу касалликни даволаш усуллари бор. Қуйида шу ҳақида ёзамиз