Ассалому алайкум! Мен олдин ҳам асаб касаллиги бўйича мурожаат қилгандим. Яна саволим бор эди, мен неврологга учрашдим, дори ёзиб берди. Дориларни ичгач 3 кунча ўзимни яхши ҳис этдим, лекин кейин яна бошим тепаси сиқиб оғриди. Қорин, бошда оғриқ ва кекириш бир вақтда бошланади, улар бир-бирига боғлиқми? Илтимос, кенгрок жавоб беринг!
Руҳшунос:
.Ваалейкум ассалом! Сизни кӯрмай туриб, кенгроқ жавоб беришим мушкул. Оғриқ билан кекиришнинг менимча алоқаси йӯқ. Нима бӯлганда ҳам ӯзизгизни қӯлга олишга ҳаракат қилинг. Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф ҳазратларининг “Рухий тарбия” ва “Ҳадис ва ҳаёт” китобларини тез-тез ӯқиб туринг. Чунки биринчидан чалғийсиз, ҳамда тиббиётга тааллуқли кӯпгина қизиқарли янгиликларга эга бӯласиз. Яна бир маслаҳат: касалингиз сизни безовта қилганида доим “бугун мен ҳар доимгидан ҳам соғломроқман, Аллоҳ менга шифо берди” деган гапни миянгизга сингдиринг. Албатта тез-тез Қуръон ӯқинг, чунки биз биламизки, Қуръон шифодир. Валлоҳу аълам!.