Кечирим сўраш

14:48 / 03.06.2017 | MWX | 2266
Ассалому алайкум! Ўртамиздаги баъзи келишмовчиликлар сабаб опамни дилини қаттиқ оғритиб қўйганман. Вақт ўтиб улардан кечирим сўрасам, хунук гаплар айтиб, мени кечирмадилар. Бу ишим учун Аллоҳдан ҳам, опамдан ҳам кечирим сўраяпман. Мен яна қандай йўл тутай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
.Ваалайкум ассалом! Сиз кечирим ва розилик сўраб қўяверинг. Ўзингизнинг вазифангизни адо этинг, ўзингиздан соқит қилинг. У ўз тасарруфига масъул, сиз эмас. Валлоҳу аълам