Ассалому алайкум! Ота турмушка узатаёткан қизини арзимас бахоналар билан «ҳароми, ифлос» дeя хўрлаши тўғрими? Ота қизининг юзига пиёла улоқтирса, қиз жаҳл устида эшикни ёпиб кeтса ва ота фарзандига «Қизим бўлганингдан афсусланаман, кeчдим» дeйишига арзигулик сабабми? Турмушка чиқаёткан қиз шу қисқа муддатда ўз оиласидан ширин ҳаёт эсдалик бўлиб қолишини жуда хоҳлайди, уйдаги уруш жанжаллардан тўйган вазиятда қиз нима қилса бўлади?
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Албатта ундай оилада отани беайб деб бӯлмайди. Лекин аслида шу отанинг ҳам турмуши, болалиги силлиқ ӯтмаганликдан шундай можаролар келиб чиқади. Ҳар бир ёши катта инсонларнинг ҳаётидаги “қоқилишлари”, уларнинг болалиги “бахтиёр” бӯлмаганлигидандир. Нима бӯлганда ҳам, ота ноҳақлик қилса ҳам, фарзандлар ота-оналарини ҳурмат, иззат-икромларини жойига қӯйиб муомала қилишлари зарур. Чунки келажакда болаларидан неча ҳисса қайтиши ва у дунёда жавоб бериши ҳам бор. Ҳозир отани ҳурмат қилмаган қизга келин бӯлганида, унинг турмуш ӯртоғи отаси кӯрсатган қилиқларидан неча ҳисса ёмонларини кӯрсата бошлайди. Бу табиий ҳол. Отасини норози қилган бахт топмайди, онасини норози қилган барака топмайди. Шунинг учун уларнинг тириклиги фарзандлар учун барака, хотиржамлик ва бахтдир. Шундай экан, уларнинг “нотӯғри” қилиқлари учун койимайлик, хизматларини қилиб, дуоларини олайлик. Валлоҳу аълам!.