Ассалому алайкум! Ассалому алайкум устоз! Аввало муборак кунлар ва кечалар ҳамда яқинлашиб келаётган ҳайит муборак бўлсин!
Мени қизиқтирган насаб ҳақида фикр мулоҳазаларим бор эди. Қиз бола вояга етиб турмуш қурганида туғилган вақтдаги фамилиясини ўзгартиради. Яъни турмуш ўртоғини шарифига ўтади буни шариатда ҳукми қандай? Қиёматда у қандай чақирилади? Одам камида етти аждодиди таниши керак дейилганку. Ўзгартиргандан кейин ҳеч ким уни ўз боболари номи билан чақирмайди?
Кейинги саволим фарзанд туғилгач унга исм қўйилади. Шу исм билан ҳужжат олинади. Одатда ўз исми, отаси исми ва бобоси исми насаб кетма кетликда ёзилади. Лекин айрим шуҳратпарастлар машҳур бобокалонининг исмини нечи авлодга бўлсада фамилия қилиб беришади. Бунинг шариатдаги ҳукми қандай? Насабни шундай бетартиб ҳолда ҳужжатлаштириш мумкинми? Бу дунёда болани шу ҳужжат билан аталади. Охиратдачи? Ҳеч ким уни отасини ёки бобосини номи билан чақирмаган бўлса қандай бўлади?
Вақтингизни олганим учун узр, жавоб учун олдиндан раҳмат