Ўзим ҳақимда

17:44 / 13.06.2017 | Iltifotxon | 3445
Ассалому алайкум! Мен жуда асабийман, фарзандларимнинг озгина инжиқлигини ҳам кўтаролмайман, негадир тез жаҳлим чиқади, бақириб ёки бир нималарни отиб юбораман. Болаларим қўрқиб кетади, бироздан кейин ўзим ҳам нега бунақа қилётганимни билмай қоламан. Озгина тўпалон қилишса ҳам дарров бақираман, илтимос маслаҳат беринг
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Биринчи ӯринда эндокринолог кӯригидан ӯтиб олишни тавсия қиламан. Гармонларингизни текшириб олиш керак бӯлади. Аёл киши ёши катта бӯлган сари метаболизм холати секинлашади. Бунинг оқибатида модда алмашинуви бузилиб, еган ичганингиздан кӯп қисми ёғга ажратилиб, йиғилиб бораверади. Озиш учун ӯзингизга жуда кучли кун тартибини яратиб олишингиз керак: ӯз вақтида уйқу (яъни 8 соатлик, кечқурун соат 22 ухлаган бӯлишингиз ва тонгда соат 6 да туриб ҳаракатларингизни бошлашингиз шарти билан), кунига 6 марта таомланиш (оқсил, клетчатка кӯпроқ тановул қилиниши керак), камида 8 стакан сув ичиш, камида 1-1,5 соат пиёда юриш. Психологик нуқтаи назаридан қаралганда, кӯпинча, ички рухий кечинмалар, сиқилишлар сабабидан хам организм ӯзини “ҳимоя” қилиш мақсадида ортиқча ёғ йиғиб олади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, хотиржам ҳаёт учун шарт шароит яратиб олиш энг муҳим ишлардан биридир. Валлоҳу аълам!.