Қарз ҳақида

16:33 / 17.06.2017 | INOBAT | 1685
Ассалому алайкум! Бир одамда оладиган 5400 $ ва катта миқдорда сўм пулим бор эди. Иш судгача борди. У кишини мақсади ўзи судга ошириш экан. Чунки судга ошса доллар давлат курси бўйича сўм тўланар экан. Бу одам қарзини сўмда бераябди, лекин давлат нархи бозорда юриб турган курсга тўғри келмайди. Оладиган пулни ҳисобласам 2500 $ га зўрға етаркан. Бу киши менга шариат бўйича барибир қарздор бўлиб ҳисобланадими? Чунки мен долларда берганимни долларда олаётганим йўқ
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қарздор бўлади. Валлоҳу аълам