Йўл бўйидаги мевали дарахтлар

17:07 / 20.06.2017 | Базилик | 1748
Ассалому алайкум!

Шаҳарда кўпқаватли уйлар атрофига экилган мевали дарахтлардан бировдан берухсат олиб ейиш ҳақида сўрамоқчиман.
Уйимизда ёши катталар “бунақа дарахтларнинг эгалари ўтиб кетган, кимдан рухсат сўрайман, меваси увол бўлиб ётипти” деб ҳар куни уйга мева териб келишади.
Уни ўзимиз ҳам, болалар ҳам емаймиз. Бу ҳолат 4-5 йилдан бери давом этади. Лекин бугун “эгасидан сўрадим”, деб олиб кела бошлашди. Ёмон томони, қишга сақлаб қўядиган ҳам бўлдик. Уйда йўқлигимда болалар, ёки бу меваларни олиб келиниш ҳолатини билмаган меҳмонлар еб қўйишидан қўрқаман. Тез айнийдиган меваларни эгасини қидириб топмасдан, берухсат олиб ейиш мусулмон кишига ҳаромми?

Ёши катта одам шубҳали луқмадан тақво қилмаса ва буни хоҳламаса, қандай йўл тутиш керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати: