Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одинаҳон опа!
Мен анчадан буён қурбим етганда бола асраб оламан деб чин кўнгилдан ният қилгандим. Ёшлигидан парваришласам, ўқитсам, оқ ювиб, тарбияласам дейман. Бир ўғил, бир қизимиз ҳам бор Аллоҳга шукур! Учинчи фарзандимизни боқиб олишни шариатда ҳукми қандай? Боқиб олинган қиз ёки ўғил улғайгач ота-она, ака-сингилга номаҳрам бўлиб қолмайдими? Масалан, болалар уйида ота-онаси тирик юрганлар ҳам кўп экан. Қўшнимиз фарзанд кўрмай бир ўғил ва қиз боқиб олиб, уйли-жойли қилди. Минг афсус қизининг турмуши бузилди, куёв бола диндор экан, “аканг ва даданг сенга ўгай, уйинга борсанг жавоб” дебди. 15га тўлган ўша қизга ҳам илтимос дуо қилсангиз. Шу масалада аниқ ва тўлиқ жавобни билишни хоҳлаб, сизга мурожаат қилдим. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат! Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Жуда бегона бўлмайди, орада яқинлик, меҳр оқибат, Аллоҳ йўлидаги ришта бўлади. Аммо мажбуриятлар бўлмайди. Валлоҳу аълам