Ассалому алайкум! Ушбу 5 ой давомида сизда қаттиқ бош оғриши ҳолати бўлганмиди? У вақти-вақти билан безовта қилармиди ёки доимий, симилловчи характерда эдими? Ва уйқусизлик шу бош оғриши туфайли эдими? Ёшингиз нечада? Касбингиз? Уйқу дорилар ичасизми ва қандайларини ичгансиз? Ҳаётга қизиқишингиз сўнмаганми? Кайфиятсизлик қай даражада? Илгари иштиёқ билан шуғулланган машғулотларингизга ҳозир ҳам қизиқасизми? Сизда семириш, оёқ -қўлларда музлаш, уюшиш, соч тўкилиши, юрак секин уриши, ҳолсизлик, тез чарчаш, тери қуруқлиги каби шикоятлар йўқми? Ассалому алайкум, Сакийна опа. Бир саволнинг жавобида шу саволларни йўллаган экансиз. Саволларга мен жавоб берсам: Бошим қаттиқ, тез-тез оғрийди, ҳатто овозим ўзгариб қолади,оғриқдан кўзимни очолмай қоламан(бундай қаттиқ оғриқ 1 ҳафтада 1 марта бўлади). Доимий, симилловчи оғриқ ҳам бор. Ҳеч қанақа дори ичмайман. Бошим айланиб, кўз олдим қоронғу бўлади, ўтирган жойимдан бирдан туриб кетсам, кўз олдим қоп- қоронғу бўлиб, ҳеч нимани кўрмай, ўтириб қоламан. Нимагадир хотирам жуда пасайган, ҳеч нарса эсимда турмайди. Ҳамма нарсани ёзиб, эслатиб турадиган будильникка қўйиб юраман. Шу билан бирга сўзлашиш қобилиятим ҳам йўқолган, бирор гапни айтаман десам сўзлар эсимга келмайди, гапни тўлиқ тушунтириб беролмайман. Ҳаётга қизиқишим йўқлиги шу даражадаки, ҳатто ҳозир бирор бир касаллик туфайли ўлиб қолишимни билсам, ҳеч ҳам ачинмайман. Кайфиятим, иштаҳам йўқ. Мадорсиз бўлиб, ибодатларимга кучим етмай қолганда, зўрға овқатланаман. Севимли машғулотим ҳам йўқ, бўлганларига қизиқиш ҳам йўқ. Озиш, қўлимда музлаш, соч тўкилиши, кўкрак қафасда орқа елка билан оғриқ бор, ҳолсизлик жуда кучли. Бир маҳал овқат қилсам, чарчаб, ҳансираб ётиб қоламан. Оёғимда тери қуруқлиги бор, қуриб ёрилиб кетади баъзида. Булар жиддийми? Опа, нима қилишим керак? Маслаҳатингизни интизорлик билан кутиб қоламан
Шифокор:
.Ва алайкум ассалом, бу белгилар асосан депрессияга хос ва гипотиреоз, анемияни ҳам истисно қилиш учун берилган эди. Сизда депрессияга мойиллик ҳолати бор экан. Бевосита психолог кўриги керак. Яна умумий қон таҳлили ,ТТГ, Т3, Т4 гормонлари текшируви ҳам ўтказилса яхши бўлар эди. Эндокринология илмий текшириш марказига мурожаат қилинг, буйрак усти бези патологиясида ҳам тез чарчаш, қувватсизлик юқори даражада бўлади , қалқонсимон безни ҳам текшириш керак. Анемиянгизни даволатинг