Рўза очилиб кетадими?

02:06 / 03.07.2017 | Aisha81 | 3642
Ассалому алайкум! Рўзадор ҳолимда ҳайзим келиб қолди. 5 кун ўтгандан сўнг ҳайз тугагандан кейин яхшилаб ғусл қилиб, рўзамни тутдим. Эртасига пешинга яқин озгина оч жигарранг ажралма келипти. Рўзамни тутишни давом этавердим. Оғиз очганда яна ғусл қилдим. Савол : 2 кун тутган рўзам очилиб кетдими? Қазосини тутиб беришим керакми? 2. Ғусл қилгандан кейин аёл кишидан шундай оч жигаранг ажралма келиб қолса яна ғусл қилиш керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аввало одатий кун қанча эканига эътибор бериш керак ва оқлик келгунча кутиш керак. Холис оқлик кўрмаган бўлсангиз, келган ўша ажралма ҳайз ҳисобида бўлади ва шу икки кун ўрнига бошқа тутиб берасиз. Валлоҳу аълам