Пешин намозининг вақти

23:27 / 19.07.2017 | Moh | 962
Ассалому алайкум! Ушбу сайтда ва бошқа барча исломий сайтларда ҳам, пешин намозининг вақти 12 дан 29 дақиқа ўтганда кўрсатилган. Лекин ён атрофдаги масжидларимизда пешин намози 13 дан 5 дақиқа ўтганда ўқилади. Пешин намози вақти бу икки вақтнинг қай бирида киради?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Аввалгисида намоз вақти киради. 13:05 бу жамоатни ҳолатидан келиб чиқиб белгиланган вақт холос