Иккинчи турмуш

21:14 / 01.08.2017 | xadichayi kubro | 2023
Ассалому алайкум! Биринчи турмушидан қонунан ажрашган, лекин талоқ олмай иккинчи турмушга шаръий никоҳ орқали боғланишнинг ҳукми қандай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу масалага икки томон ҳозирлигида ойдинлик киритиб олиш керак. Ажрашиш пайтида нималар бўлган, нималар дейилган. «Талоқ» лафзи очиқ айтилмаган бўлсада, унга далолат қиладиган сўз, ишлар содир бўлган бўлса ҳам ажралиш юзага келиши мумкин. Бирга яшамайман деган маънода гаплар бўлган бўлса, ажрашиш масаласи кўтарилган бўлса ва шу мақсадида судга мурожаат қилинган бўлса, ундан кейин бирга яшалмаган бўлса, одамларнинг ажрашди деган гап сўзлари тасдиқланса, уларга эътироз билдирилмаса, демак никоҳ бузилган бўлади. Идда муддати чиққанидан кейин бўлган никоҳ дуруст бўлади. Валлоҳу аълам