Ассалому алайкум! Куёвимиз Россияга кетишидан аввал қайнсинглимга «Остонадан бир қадам чиқсангиз, жавобингиз ўзиз билан», деб, эртаси куни «Айтган сўзимни қайтариб олдим» деган. Эри кетгандан кейин сўрамай кўчага чиққан. Энди уларнинг никоҳи бузилмаганми? Мен савол-жавобда айтилган сўзни қайтариб олиш билан қайтмаслиги ҳақида ўқиб қолдим
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бундай масалаларни икки томон ҳозирлигида кўриш керак. «Жавобингиз ўзингиз билан», деганида нимани ният қилган, шунга эътибор бериш керак. Агар талоқ ният қилинган бўлса, ўша ишга, яъни остонадан бир қадам чиқишга муаллақ бўлиб қолади ва бу гапни қайтариб олиб бўлмайди. Валлоҳу аълам