Хиёнат

23:39 / 14.06.2017 | madina82 | 9784
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, азиз устозлар.
Бу воқеага анча бўлди. Эрим намозхон, исломий бўлгани учун ҳаром юрмаган, фақат уйланаман, деб туриб олган. Мен кетаман, уйланавер, ажрашаман, деганимда аҳдидан қайтиб: «Болаларим ва сен бўлмасанг, керак эмас, менга сенинг розилигинг билан бўлсин, дегандим, қаршилик қилганинг учун ўзинг Аллоҳга жавоб берасан!» деб ҳар хил гапларни айтган. Анча можаролар туфайли орани очдим, деб гаплашмай юрган вақтлари ҳам бўлди. Лекин, Худога шукр, ақлини йиғиб, ўзига келиб, ҳозир ҳаётимиз яхши. Аммо ўша пайтларда бўлган дилхираликлар эсга тушганда нафрат пайдо бўлади, оила ташвишлари билан яна ҳаммаси изга тушиб кетади.
Айтмоқчиманки, психологияда 99% аёллар ўзига қараши керак, дейилади. Бироқ мен ўша вақтларда ҳозиргига нисбатан ўзимга яхшироқ эътибор қилардим. Хўжайиним ҳеч қачон аёл сифатида мендан нолиган эмас. «Менинг нонимсан, ҳеч қачон меъдамга тегмайсан!» дерди. Лекин барибир шу ишлар бўлиб ўтди. Бунга 6 йил бўлди.
Ҳозир 35 ёшдаман. Пардоз қилиб юришга ҳаракат қиламан. Аммо эрим унча хоҳламайди. Ўзимга қараб, чиройли калта кўйлаклар кийиб юрсам, жаҳли чиқади, оддий кийин, бўянма, шундоғам чиройлисан, дейди. Бироқ пардозланмасам, касалга ўхшаб, ғалати бўлиб қоламан. Кейин барибир эркак киши чиройли бўлганни яхши кўради. Буни аёллар гўзаллик салонига бориб келганимда менга нисбатан бирдан муомаласи ўзгаришидан биламан. Лекин тилда кийма, бўянма, деяверади. Шунга ҳеч тушунолмайман. Нима қилишни ҳам билмайман. Маслаҳат беринглар! Барибир аёл киши ўзига қараши шарт, айниқса, ҳозирги замонда, сабаби кўчада "гўзаллар" кўпайиб кетган-у…
Руҳшунос:
.[quote="madina82":10rpx4mu]Ассалому алайкум, азиз устозлар.
Бу воқеага анча бўлди. Эрим намозхон, исломий бўлгани учун ҳаром юрмаган, фақат уйланаман, деб туриб олган. Мен кетаман, уйланавер, ажрашаман, деганимда аҳдидан қайтиб: «Болаларим ва сен бўлмасанг, керак эмас, менга сенинг розилигинг билан бўлсин, дегандим, қаршилик қилганинг учун ўзинг Аллоҳга жавоб берасан!» деб ҳар хил гапларни айтган. Анча можаролар туфайли орани очдим, деб гаплашмай юрган вақтлари ҳам бўлди. Лекин, Худога шукр, ақлини йиғиб, ўзига келиб, ҳозир ҳаётимиз яхши. Аммо ўша пайтларда бўлган дилхираликлар эсга тушганда нафрат пайдо бўлади, оила ташвишлари билан яна ҳаммаси изга тушиб кетади.
Айтмоқчиманки, психологияда 99% аёллар ўзига қараши керак, дейилади. Бироқ мен ўша вақтларда ҳозиргига нисбатан ўзимга яхшироқ эътибор қилардим. Хўжайиним ҳеч қачон аёл сифатида мендан нолиган эмас. «Менинг нонимсан, ҳеч қачон меъдамга тегмайсан!» дерди. Лекин барибир шу ишлар бўлиб ўтди. Бунга 6 йил бўлди.
Ҳозир 35 ёшдаман. Пардоз қилиб юришга ҳаракат қиламан. Аммо эрим унча хоҳламайди. Ўзимга қараб, чиройли калта кўйлаклар кийиб юрсам, жаҳли чиқади, оддий кийин, бўянма, шундоғам чиройлисан, дейди. Бироқ пардозланмасам, касалга ўхшаб, ғалати бўлиб қоламан. Кейин барибир эркак киши чиройли бўлганни яхши кўради. Буни аёллар гўзаллик салонига бориб келганимда менга нисбатан бирдан муомаласи ўзгаришидан биламан. Лекин тилда кийма, бўянма, деяверади. Шунга ҳеч тушунолмайман. Нима қилишни ҳам билмайман. Маслаҳат беринглар! Барибир аёл киши ўзига қараши шарт, айниқса, ҳозирги замонда, сабаби кўчада "гўзаллар" кўпайиб кетган-у…[/quote:10rpx4mu]


Ва алайкум ассалом!
Жуда қизиқарли ва долзарб саволингиз учун ташаккур. Ҳақиқатан эркакларга калта-култа кийган, бӯянган аёллар ёқмайди. Аммо ҳар бир аёл турмуш ӯртоғи учун зийнатланса, бу иши учун турмуш ӯртоғи жуда мамнун бӯлади. Ӯзига қараш деганда фақат калта туника-ю, ласина назарда тутилмайди. Ӯзига қараш бу хаттоки фақатгина бӯяниш хам эмас. Ӯзига қараш - бу вақтида ухлаш, тӯғри овқатланиш, вақтини режалаштириш, ӯзини парваришлаш, ибодатларига эътибор қилиш, турмуш ӯртоғининг хизматларига тайёрланиш, болалар тарбияси ҳамдир. Яъни, соғлом аёл - уйқуси ӯз вақтида бӯлган, тӯғри овқатланишга амал қилган, кӯзи чақнаб, икки ёноғи қизариб, энергияга тӯла бӯлади ва негатив ӯйларни ӯйламай, ҳаётидан яхшилик умидида бӯлиб, ҳар бир ишини ӯз вақтида бажаради ва турмуш ӯртоғининг хизматига ҳам маҳоратли тайёргарлик кӯришни билади. Бундай аёл қачонлардир уни хафа қилган ходисаларга эътиборини қаратиб, энергиясини бекорга сарфлашга йӯл қӯймасликка кучи етади. Зийнатланиш деганда, шариатимизда айнан унга ярашадиган кийимларни кийиб, кӯркига кӯрк қӯшувчи тақинчоқларни тақиб, турмуш ӯртоғининг кӯзини қувонтириш тушунилади. Эркаклар “бӯянма, сочингга оро берма, менга шундай ёқасан”дейишининг сабаби эса, даюс бӯлиб қолишидан эхтиёт бӯлганидир. Чунки аёллар кӯпинча фақат турмуш ӯртоғи учун эмас, балки “кӯча, тӯй, гап, мехмондорчилик” учун ҳам зийнатланишади. Албатта бу ишимиз нотӯғридир. Эркакларнинг бошқа аёлларга эътибори пайдо бӯлишининг асосий сабабларидан бири эса, аёли унга психология тили билан айтилганида “ 4 та образга” кириб, эътибор қилолмагани сабабидандир. Бу образлар қуйидагилардир: “ қизалоқ”, “қиролича”, “уй бекаси”, “маъшуқа”. Яъни “қизалоқ” образида турмуш ӯртоғининг характеридаги маънавий томонларини қадрлаш ва мақташ, унинг овози, юриш туриши, қилаётган муомаласи ва ҳоказоларни қадрига ета билиш, шукронасини қилиш. “Қиролича” образида аёл ӯзини қадрини билиб яшаши, қизиқарли суҳбатдош бӯла олиши, ӯзини парваришлай олиши, лекин турмуш ӯртоғининг олдида бошидаги “тож” ини ечиб, илтифотли бӯлишидир. “Уй бекаси” образида озода, саришта ва саранжом, нозик дидли, лаззатли таомларни тайёрлаши ва ҳоказолардир. “Маъшуқа” образида турмуш ӯртоғининг хизматларини бажону дил ва ӯз вақтида маҳорат билан бажара олишидир. Хуллас, психологларнинг статистикаси бӯйича, агар аёл кишининг турмуш ӯртоғи бошқа аёл ҳақида орзу қила бошласа, демак шу 4 образларнинг бирида оқсоқланиши бор дегани. Аёл киши умрбод ӯз устида ишлаши даркор. Албатта юзидан нур сочилиб турадиган аёлга турмуш ӯртоғи қайта ва қайта назар солгиси келади. Бунинг уддасидан чиқиш учун эса, шукрона қилиш керак. Яъни ибодатли ҳаёт кечириш, айниқса бомдодга ухлаб қолмаслик ва зикрларга кӯп вақт ажратишдир. Валлоҳу аълам!.