Ассалому алайкум! Менда ҳам шу муаммо, 4 та ўғлим бор: 3,6, 9, 10 ёшларда. 3 ёшдаги ўғлим ҳар куни сийиб қўяди, катталарим ҳам баъзи-баъзида Жуда сиқилиб кетаман, «катта йигит бўлганда ҳам шунақа бўладими», деб каттамни неврапатологга обордим. Кечки соат 6 дан кейин сув ичмасин деб таблетка ёзиб берди. Лекин фойдаси бўлмади. Чанқаса барибир сув ичиб қўяди. Энг ёмони менда ҳам бу касаллик бўлган, лекин ҳайзим кела бошлаганда ўз-ўзидан қолиб кетган. Ўғил болаларда ундай нарса йўқ. Нима қилсам бўлади?