Ассалому алайкум!
Намоз сўнгида 3 бор “астағфируллоҳ” ни саждага қараб, “Аллоҳумма антас салам” ни қўлни дуога очган ҳолда айтилиши керакми? Ёки иккиси ҳам қўлни дуога очган ҳолатда айтиладими?
Жавобингиз учун раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Иккисини саждагоҳга қараб айтиш жоиз. Уларни айтилганда қўлни дуога очиш шарт эмас, айниқса, сўнгидан яна бошқа зикрлар айтиладиган бўлса. Айтиб бўлиб қўлни юзга суртса ҳам жоиз. Валлоҳу аълам