Ассалому алайкум! Ёшим 40 да, қариндошимга турмушга чиққанман. Бир ўғлимиз бор, ундан кейин иккита фарзандим нобуд бўлди. Шифокорлар бошқа туғмасликни қатъий тайинлашди, болада ирсий касалликлар бўлиши эҳтимоли юқорилигини, яқин қариндош ва ёшим катта бўлгани учун туғиш хавфли деб қўрқитишди. Саволим шуки, яна ҳомиладор бўлиб, туғаверсам-у, шифокорлар айтгандек болам нимжон ёки касал туғилса, мен гуноҳкор бўламанми? Буни устига турмуш ўртоғимнинг ҳам юраги касал. Илтимос, менга маслаҳат берсангиз! Олдиндан раҳмат!
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ва рохматуллоҳ. Авваламбор «Менга шу фарзанд керакми?», - деган саволини ўзингизга бериб кўринг. Жавоб кандай бўлишидан қатъий назар, «Нима учун?» - саволини ҳам беринг. Балки бу сиздаги бирор қўрқув билан боғлиқдир?! (Масалан ёлғиз қолиб кетишдан қўрқиш, ва ҳаказо.) Агар астоидил ният қилган бўлсангиз истиҳора намозини ўқиб Аллоҳдан сўранг. Қолаверса шифокорлар ҳам Яратувчи эмас. Республика скрининг маркази генетик мутахассиси билан маслаҳатлашинг. Зарурий тахлиллардан ўтинг. Кейингина бир тўхтамга келишингиз мумкин бўлади