.Бу хилдаги талоқ иккига бўлинади:
А) Кичик боин.
Б) Катта боин.
Кичик боин талоқ ақди никоҳдан кейин жинсий яқинлик қилмай туриб, киноя лафзларига шиддат, қаттиқ, катта каби васфларни (сифатларни) қўшиб қилинган, хотин томонидан берилган мол эвазига қилинган, қози томонидан ийло ва эрдаги нафақа бермасликдан бошқа айб, келишмовчилик каби сабабларга кўра қилинган бир ёки икки талоқдир. Шунингдек, идда чиққанидан кейин ражъий талоқ ҳам боин талоққа айланиб қолади.
Боин талоқдан кейин эру хотин ажрашган ҳисобланади. Шунинг учун, боин талоқ қилган эр ўша хотин билан бирга турмаслиги, бегона каби муомала қилиши керак бўлади. Бу талоқ бир ёки икки дона бўлса, эрнинг уч талоқ ҳаққи бир ёки икки ададга қисқаради. Кичик боин талоқдан кейин эр ёки хотин вафот этса бир-биридан мерос ола билмайдилар. Чунки, ораларидаги никоҳ узилган бўлади.
Катта боин талоқ уч талоқдир. Бу талоқдан кейин никоҳ мулки тугайди, хотин эрга муваққат ҳаром бўлади. Уларнинг орасида иддадан бошқа ҳеч нарса қолмайди. Хотин иддаси чиққанидан кейин бошқа эрга саҳиҳ никоҳ ила тегиб, улар тўлақонли эр-хотин бўлиб яшаб, иккинчи эр вафот этиб ёки талоқ қилиб, аёлнинг иддаси чиққанидан сўнг яна биринчи эрга ҳалол бўлади. Хоҳласа, янгидан никоҳланишлари мумкин