Шифокор маслаҳати

12:05 / 20.04.2017 | Komoliddin | 4482
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум. Мен «сурункали ангина» касали билан оғриганман. Томоғим қизариб, йиринглаганида шифокорлар спирт билан чайишни айтишади. Спирт билан чайиш мумкинми?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ва рохматуллоҳ.
Сурункали тонзиллити мавжуд бемор дастлаб бурун ва томокдан бактериологик экма учун суртма топширади. Аниқланган қўзғатувчи турига кўра даво режаси белгиланади. Бунда узоқ вақт, 6 ой-1йилгача диспансер назоратида туриб, тўлиқ даво курси ўтилади. Зарур булса СИНУРОЛ, ДЕПОЦИЛЛИН, ЭКСТЕНСИЛЛИН каби препаратлардан бири танлаб олиниб, хар 20кунда мушак орасига юборилади. Физиотерапия муолажалари қўшилади. Фақатгина спиртга томоқ чайқаш билан иш битмайди. Агар комплекс даво ичида шу ҳам тавсия этилган бўлса, чайишингиз мумкин