Нафл рўза

17:00 / 08.09.2017 | Moh | 1317
Ассалому алайкум! Ассалому Алайкум! Аллоҳга энг маҳбуб нафл рўза - бир кун рўза тутиб, бир кун тутмаслик экан. Мен нафл рўзанинг шу турини тутиб юришни бошладим. Саволим шуки:
Нафл рўзанинг ушбу турини қасд қилиб бошлаганимдан сўнг унинг тартибига қатъий риоя қилишим лозим бўладими? Яъни, тартиб бўйича рўзани бир кун тутиб, бир кун тутмай юрган пайтимда, рўза тутишга иштиёқим сўниб қолгудек бўлса, ёки тобим бўлмаса, рўза тутишни 2 ё 3 кунга тўхтатиб қўйсам, сўнг яна давом эттирадиган бўлсам ножоиз иш қилган бўламанми?
Жавобингиз учун раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Имкон қадар тутиб борасиз. Шаръий узрларингиз чиқиб қолганида тутмасликка рухсат бўлади. Тартиб қилиш лозим албатта