Ассалому алайкум! Ҳурматли шифокор! Саволим қуйидагича: Инсондаги ҳаром тукларни (қўлтиқ ости ва киндик ости) қайта чиқмаслиги учун чумоли ёғи энг самарали усул экан. Шу ростми? Агар бу рост бўлса, ёғдан қай тариқа фойдаланиш керак? Керакли ерга чумоли ёғини суркашнинг ўзи кифоями ёки маълум бир шартлар борми? Жавобингиз учун катта раҳмат! Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ. Йўқ, аслида чумоли кислотасининг куйдириш хусусияти борлиги сабаб туклар тўкилади, бироқ бунда тери зарарланади. Чумоли ҳашаротлар ичидан ҳалол қилинмаган. Муқобил (ўринбосар), афзал усул бўлганида ундан фойдаланиш жоиз эмас. Ҳозирда тукларнинг илдизи билан тўкиш мақсадида лазер нурини зарарсиз дозаларда қўллаш самарали усул саналади. Косметологик марказларга мурожаат этиб, лазер депиляцияси ҳақида батафсил билишингиз мумкин.