Эр чет элда бўлса

01:42 / 13.09.2017 | Ummu Mustofa | 1242
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум ҳурматли Устоз! Бир аёлнинг эри узоқроқ муддатга чет элга кетган бўлса, хотиннинг кўчага чиқиш ҳукми қандай? Ҳар гал сўраб, кейин чиқадими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Буни эри билан келишиб олади. Эр билан боғланиш имконияти бемалол бўлса, ва эр ҳар гал изн олиб чиқишини талаб қилган бўлса, шундай қилинади. Ихтиёрни ўзига топшириб кетган бўлса, изнсиз чиқаверади. Валлоҳу аълам