Ассалому алайкум! Бир воқеа юз бериб ушбу савол билан сизга мурожаат қилишни жоиз деб топтим.
Тошкент, Термез йўналиши бўйича таксига ўтирдим. Ҳайдовчи билан йўл ҳаққини 60 мингга келишдик. Ҳайдовчи доимий қатновдаги таксист бўлмагани учун олиб бориш вақтини аниқ айтмади. Йўлга чиқдик. Ярим йўлда машинада носозлик пайдо бўлди. Машина юриши секинлашиб қолди. Менинг борадиган вақтим қатъий белгиланган, кечикишим мумкин эмасди. Ҳайдовчи борган сари секин юриб машинани йўл бўйида тўхтатиб-тўхтатиб совутиб келаверди. Қолаверса, мендан бошқа йўловчиларни аввал манзилга ташлаб кейин мени олиб бориб қўймоқчи эди. Бу йўлга эса менинг манзилимдан анча узоқлашиш керак эди. Мен кечикаётганим учун бетоқат бўла бошладим. Охири чидай олмадим. «Мен бошқа машинада кетаман, вақтим зиқ, сизнинг бу юришингизда кечга қоламан», дедим. Ҳайдовчи «Мен юришдан тўхтаганим йўқ, ўзим олиб бораман» деди. Мен кеч қолаётганимни айтдим, у эса мен олиб бориш вақтини аниқ айтмаганлигини, қачон бўлса ҳам олиб боришини, ўтиришимни айтди. (Бу вақтда бошқа машина аллақачо
н манзилга етган бўлар эди.) Шундай қилиб мен 50 минг бераман ва қолган 10 мингни йўлкира қилиб бошқа машинада етиб оламан деган таклифни билдирди
м. Ҳайдовчи «60 мингни бер ва кейин кетавер», деди. Келишолмадик. Мени жаҳлим чиқиб кетди. 60 мингни олиб мана, лекин мен бу пулни норози бўлиб беряпганимни айтиб, пулни машина капоти устида қолдириб бурилиб кетдим. Ҳайдовчи ортимдан сўкинганча пулни йиртиб ташлади.
Афсусландим айтган гапимдан. Аммо кеч эди. Шу гапни айтмай берсам бўларди шу пулни, аммо ичимда норозилик қолиб кетарди.
Афсус қиляпман. Виждоним қийналяпти, нима қилай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Истиғфор айтинг. Имкон бўлса, ўша ҳайдовчи билан рози ризоликни тўғрилаб қўйиш керак. Валлоҳу аълам