Маслаҳат беринг илтимос!

12:32 / 30.09.2017 | Ummu Maryam | 2498
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одина опа! Мени 5 ёшли қизим, 3 ёшли ўғлим ва 6 ойлик қизим бор. Буларни қори, олим, валиюллоҳ бўлишларини орзу қиламан. Роббимдан умидим катта. Уларни ҳаётда ўз ўринларини топиши, қандай инсон бўлиб етиши менинг тарбиямга боғликлигини тушуниб қўрқяпман. Нимани қандай қилиш кераклигига ақлим етмай қоляпти. Қуръон ҳеч ёдлатолмаяпман. Ўғлим ниҳоятда шўх, зеҳни яхши, қувноқ. Қизим инжиқ. Уйда қайнаопамнинг қизи бор биз билан яшайди. У қизни тарбияси менга ҳам, хўжайнимга ҳам ёқмайди. Уришишса унга индаёлмайман. Аламимни қизимдан оламан. Депрессияга тушиб қолганманми билмадим. Ўғлим, қизим боғчага боришади. Уларга ҳозирдан ўргатганим осонми ёки кирилл алифбосини таниб олгандан кейинми? Мактабга кечрок киргизиб аввал хофиз қилиб олганим яхшимикин? Нима маслаҳат берасиз опа?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Уламолар намозга қиёсан болаларга таълим бериш етти ёшдан бўлгани афзал деб тавсия қилганлар. Аллоҳ таолодан тавфиқ сўраб дуо қилинг. Ўзларининг ёшлари, табиатларига қараб иш тутаверасиз. Валлоҳу аълам