Ассалому алайкум! 5 ёшга тўлмаган қизимни бурни тез-тез битади, димоғида гапиради. Бу ҳолат анчадан бери кузатиляпти. Лор шифокорга кўриндик, Азитромицин ҳамда Неладекс томчиларини 5 кунга ёзди. Дориларни қабул қилдик, димоғда гапириши қолгандек бўлди, лекин яна бир қанча вақт ўтгач яна бошланди. Бурнини қоқса кўкимтир суюқлик чиқади. Лор врач шиш борлигини айтган эди. Биз Қирғизистонликмиз, бир қариндошимнинг қизи шунақа бўлган эди. Тошкентга обориб аденомасини олдириб келди. Зулук қўйдирсак бўладими?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Одатда бурун шиллиқ каватларидаги шиш номакоб билан бурунни ювиш натижасида тез бартараф бўлади. Ўлик денгиз тузи бўлса, янада яхши. 1 чой қошиғини 200 мл илиқ сувда эритиб олиш даркор, сўнг 10мл шприцда олиб, буруничига босим билан пуркайсиз ва дарҳол шу томонни бармоқда ёпиб, қўшни тешикдан оқиб тушиши учун бурунни қоқасиз. Кун давомида 4-5 махал.
3-4 кун давомида қилиб кўринг. Кўкимтир ажралмани йўқотиш учун Декасан эритмаси жуда қўл келади, уни Лор врачингиз билан маслаҳатлашиб қўлланг.
Тишларингиз масаласини ижобий ҳал қилиш мумкин. Аввал панорам рентген тасвир олиб, сўнг қайси тишлар қандай давога муҳтожлиги аниқланади. Тинчлантирувчи ва оғриқсизлантирувчилар ёрдамида бемалол даволаш мумкин, қўрқмай келаверинг, ин шаа Аллоҳ зарур кўмакка ҳамиша ҳозирман