Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум, Сакийна опа! HB ҳақидаги саволга жавобингиз учун катта раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин, илмингизни яна зиёда этсин. Турмуш ўртоғимда Гепатит В мавжудлигини билиб қолишимиз Аллоҳимнинг изни билан бўлди. Турмуш ўртоғимнинг холаларининг жигарлари касал. Ҳиндистонга операция қилгани бордилар, холажонга эрим донорлик қилмоқчи эдилар. Тушунишимча, соғ одамнинг жигаридан қанчадир миқдорда олиб, жигари хаста бўлган одамга ўтқазилар экан. Соғ одамнинг жигари тикланар экан. Хуллас, феврал ойида эрим холажон билан Деҳлига кетишди. Кетишдан аввал эрим УЗД қилганларида ҳамма ички аъзолари соғ деган хулоса беришди. Негадир қон анализ қилишмаган. Деҳлига боришганида анализлар олинган ва эримда HB борлиги аниқланган, у киши шу вируснинг ташувчиси деб айтилган. Турмуш ўртоғимда HB «незлокачественный» экан. Эримнинг айтишлари бўйича, донорлик қила олмаганлар. Тошкентга келиб, 5 сонли юқумли касалликлар шифохонасида ётдилар. «Энтавир», «Карсил», «урсосан», «Мертс» деган дориларни ичдилар. Мен анализ топширганимда Гепатит В чиқмади қонимдан. Алҳамдулиллаҳ. Уйда ойижон, адажон ва қайнисингиллар HB га қарши эмлатишди, мен қолиб кетганман. Илтимос, маслаҳат беринг: қайси шифохонада HB га қарши ишончли вакцина олсам бўлади? Бераётган маслаҳатларингиз учун катта раҳмат. Аллоҳ сизга амалларингиз ажрини берсин, омийн!
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Амийн. Тилакларингиз ўзингизга-да йўлдош бўлсин.
Қуйида Тошкентдаги вакцинация марказларининг адреси ва телефон рақамлари келтирилган. Ҳаммаси ҳам яхши. Мен кўпроқ билганим «Сориз » бўлганлиги учун шуни сизга тавсия қила оламан. Тўлиқроқ маълумот олиш учун шу рақамларга қўнғироқ қилишингиз мумкин. «Inno group invest» ЧП Не указан Ташкент, ул. Навои, 2
1449312, 3387581, 3326969 «Soriz» ООО Хамзинский район, Ташкент, ул. Мусаханова, 80
2335086, 2337509 «Вакцинация» ООО, Центр Мирзо-Улугбекский Ташкент, ул. Буюк Ипак Йули, 152
2673843, 2683160 FB.