Иримлар

20:23 / 01.10.2017 | Moh | 1719
Ассалому алайкум! Қуйидаги ирим-сиримлар атрофимдаги кўпчилик амал қиладиган нарсалар. Мен уларга ишонмайман. Илтимос ҳар бирини ўқиб, бидъат ёки бидъат эмаслигини айтсангиз:
- гўдак илк қадамларини ташлаши учун мошли мошова таомини пишириш керак;
- гўдак илк қадамларини ташлаши учун 7 та кулча нонни унинг оёқлари орасидан думалатиш керак;
- гўдак илк қадамларини ташлай бошлаганда, тезроқ юриб кетиши учун икки оёғига қизил ип боғлаб, кесиб юбориш лозим;
- ноҳушликни сезганда киприкка қоғоз бўлаги қўйиб олиш керак;
- жанжал бўлмаслиги учун сочга чўп қистириб ол;
- супургини тик тургузиб қўйса ноҳушлик юз беради;
- икки супургини қарама-қарши ҳам, ёнма-ён ҳам қўйиб бўлмайди;
- савдодан тушган илк пулни сотилаётган нарсага теккизиб, уриб-уриб қўйса савдо яхши бўлади;
- ҳомиладор аёл ҳомила пайтида балиқ емагани маъқул. Боланинг оғзи балиқ оғзига ўхшаб қолиши мумкин;
- кеч кирганда уй супурма ва тирноқ олма! Ноҳушлик бўлади;
- чаноғи қўшалоқ пахтани уйга илиб қўйса барака келтиради;
- меҳмон кетган заҳоти уйни супурма;
- отаси урган қиз бахтсиз бўлади;
- йўлни қора мушук кесиб ўтса, ноҳушликдир. Йўлга тош отиб юбор;
Олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳаммаси асоссиз гаплар, хурофотлар