Бавосил

16:19 / 02.10.2017 | Sanobar | 2904
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум ҳурматли шифокор!
1.Ёшлигимдан бавосил (геммарой) бор эди.Вақти-вақти билан безовта қилардию лекин шамчалардан кейин дарҳол яхши бўларди. Оғриғиям узоққа чўзилмас эди. Ҳозирда УТТ текшируви бўйича 30 ҳафталик ҳомиладорман. (аслида ҳисобим бўйича 28 ҳафталик). 20-ҳафтадан кейин қўзғаб оғриқ беряпти. Гинекологимга айтдим, «Релиф» свечасини тавсия қилди, фойдаси узоққа бормади. Кейин проктологга боришимни айтишди. У шифокор ҳам Наталсид, Облипиха мойи шамчалари, Троксерутин гел, Флебодиа ёки Флововейн 600 дориларини ёзиб, диета қилишимни айтди. Барчасини қилдим. Бироз пасайди ва мана 1 ой деганда яна приступ бераяпти, куйдирувчи оғриқ билан. Санчиқли оғриқ ва ўзи ҳам кўпайиб ишиб кетган.Бир танишимиз ҳомиладорлик пайтида Эскузан томчисидан ичиб геммаройидан бутунлай ҳалос бўлган экан (Аллоҳ шифо берган). Мен суриштирсам 96% и спирт экан бу дорини таблеткасида.Сизга саволим шу дори таркибида спирт бўлгани учун истеъмол қилмасдан свечасидан фойдалансам менга ҳам яхши таъсир қил
иши мумкинми?
2. Бундай оғриқли геммарой билан ўзим табиий туғишим зарар қилмайдими? (ёшим 28 да 1-туғуруқ алҳамдулиллаҳ! Шифокорлардан сўрасам унча эътибор беришмаяпти, лекин зўрайиб боряпти,,тўғриси шифокорга боравериб, дори ичавериб жуда зада болдим, фойдасини сезмаганим учунн ҳам.)
3. Уй шароитида қилиш мумкин бўлган бирор масласат берсангиз.
Аллоҳим рози бўлсин!
Шифокор:
.[quote="Sanobar":jekl9fqo]Ассалому алайкум. Яқинда гинеколог шифокор «Анузол» шамчаларини тавсия қилди, анча ёрдам берди. Лекин йўриқномасини ўқисам ҳомиладорлик даврида таъқиқланган экан .Мен эса гонеколог айтгани ва бошқа нарса ёрдам бермагани сабаб ундан фойдаланяпман. Уй шароитида картошкадан шамчалар қилиб фойдаландим 2-3 марта, зарари йўқми? Жавоблар учун олдиндан раҳмат![/quote:jekl9fqo]

Ҳа, мумкин. Ўткир безовталик ўтгунга қадар. Давомли бутун ҳомиладорликда эмас. Ич равон келишини таъминлашга ва кучанмасликка асосий эътиборни қаратинг