Баъзан намоз ўқигим келмайди

16:38 / 09.10.2017 | muslima1993 | 2764
Ассалому алайкум! Одинахон опа сизга бир танишимнинг саволини юборяпман.
“Мен турмушга чиққанман. Фарзандим бор. Турмуш ўртоғим намозхон инсон. Менга ҳам ўргатдилар, лекин баъзида намоз ўқигим келмай қолади. Ичимда нимадир “намоз ўқима”, дейди. Бу васвасадан қандай қутулишни билмайман. Қуръон эшитсам йиғлолмайман. Қаҳрим анчагина қаттиқ, қалбим музлаб қолгандек гўё. Сизнинг маслаҳатингизга муҳтожман
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Иймон кучайиши олдидан шундай синовлар бўлади. Шайтон васвасасини, нафсни енгиб ўтилса, юқори даражага кўтарилади. Сиз тавба ва истиғфорни, зикрларни кўпайтиринг. Қуръонни кўп эшитинг, маърузалар тингланг. Дуода мудом бўлинг. Ҳозирча таъсир қилмаслиги мумкин. Аммо бу амаллар давомли бўлганида таъсири бўлиб, қалбингиз очилади, ин шаа Аллоҳ. Шуни ўйлаб хат ёзганингизнинг ўзи катта қадам. Аллоҳ тавфиқ берсин. Валлоҳу аълам