Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум! Уйимизда анча йиллардан бери мушук бор. Шунингдек анча йиллардан бери у билан боғлиқ муаммоимиз ҳам бор. Мушук кун бўйи кўчада айланиб келганига қарамай, уйга келиб ёзилади. Гиламлар катта ва оғир бўлганлиги учун йилда бир марта ювилади. Аммо ҳар сафар нажас қилганида амаллаб тозаланади. Унинг бу озорларига қарамай, унга зулм бўлишидан қўрқиб на ҳайдалади, на бошқа чораси қўлланилади. Агар ундан қутулиш учун уни бегона жойларга адаштириб келинса, гуноҳ бўлмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бегона жойда унга ҳалокат ёки зарар етмаслигидан амин бўлса, ўша ерларга ташлаб келиш жоиз. Валлоҳу аълам