Ассалому алайкум! Бировнинг берган масаллиқларидан ўша одамлар учун таом пиширдим. Ўзим ҳам едим. Бу ҳам бировни ҳаққини ейишга кирадими? Агар шундай бўлса келаси сафар шунча миқдорда ўзимни ёнимдан масаллиқ қўшиб таом тайёрласам бировни ҳаққини адо этган бўламанми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Агар у сизга масаллиқ берган ва ўзи учун таом тайёрлашни буюрган бўлса, унга рози бўлмай еган бўлсангиз ё унга айтиб уни рози қилишингиз, ё айтганингиздек еганингизни тўлашингиз керак бўлади. Албатта бу унинг ҳаққи. Валлоҳу аълам