Эътиборсизлик

22:32 / 21.10.2017 | Hadisa.1 | 1745
Ассалому алайкум! Охирги пайтларда хаёлпараст бўлиб қолганман. Ҳушёр эмасман, эътиборсизман. Бунинг сабаби нима ва давоси қандай? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатингизнинг сабаби жуда кўп. Аввалом бор, ҳозирги ахборот технологиялари кучли ривожланган даврда, телевизор, радио, интернет тармоқларидан, инсонларнинг гап сўзидан минг хил кераксиз хабарлар билан мияни тўлдириб оламиз ва чарчатамиз. Ундан ташқари, ейиш-ичишга, уйқуга, мия дам олиши ва озиқланиши учун шарт- шароит яратиш ҳақида камдан-кам ўйлаймиз. Мияда қон айланиб, кислород билан тўйиниши учун деярли ҳеч нима қилинмайди. Ваҳоланки, мия бу - инсоннинг биологик компютери. Агар у ишдан чиқса, бутун организмнинг иш фаолияти бузилади. Эътиборсизлик, тез унутиш, қилаётган иши, гапираётган гапини эслолмаслик ва кейинчалик Альцгеймер касаллиги келиб чиқишининг асосий сабаблари ҳам шунда. Бунинг олдини олиш учун, бадантарбия билан ҳар куни шуғулланиш, витамин ва микроэлементларга бой таомларни истеъмол қилиш ( тоза сув - 7-8 стакан, банан, ўстирилган буғдой, балиқ ларни ҳафтада 3 марта, ёғли нарсаларни тановвул қилмаслик), вақтида ухлаш (8-9 соат, кўп уйқу ҳам организмни стресс ҳолатига олиб келади), мия ва фикрлаш қобилиятини шуғуллантириш (интернетдан топиш мумкин), қилаётган ишини ўйлаб, чалғимасликка ҳаракат қилиш (масалан идиш-товоқ юваётганда эътиборини фақат шу ишга қаратиш ва бошқа ҳаёлларни ҳайдаш), қилиниши керак бўлган вазифаларни кун тартибига киргизиб, ёзиб юриш, тоза ҳавода кўпроқ пиёда юриш (шунда мия иш фаолияти кислороднинг етарлиги сабабли яхшиланади), вақтида ухлаш ва вақтида таомланиш системасини тузиб, унга амал қилиш( аксинча кун тартибсизлиги, уйқу ва ейиш-ичиш тартибсизлигидан организмни стресс ҳолатага тушиб, мия иш фаолиятининг бутунлай бузилишига олиб келади) ва ҳаказо. Албатта Қуръон ёдлаш - бу хотирани, зеҳнни кучайтирувчи, тўғри фикр юритиш, логикани яхшиловчи энг биринчи омил эканини ҳаммамиз биламиз. Бунга амал қилинса, куч топилса бўлгани. Валлоҳу аълам!.