Ассалому алайкум! Жавобларингиз учун мингдан минг ташаккур! Ҳаммамизга тўлиқ қилиб вақтингизни аямай жавоб бераётганингиз учун ҳар бир ҳарфларига бехисоб ажр савоблар берсин Аллоҳим!
Шифокор:
.[quote="Sanobar":jekl9fqo]Ассалому алайкум. Яқинда гинеколог шифокор «Анузол» шамчаларини тавсия қилди, анча ёрдам берди. Лекин йўриқномасини ўқисам ҳомиладорлик даврида таъқиқланган экан .Мен эса гонеколог айтгани ва бошқа нарса ёрдам бермагани сабаб ундан фойдаланяпман. Уй шароитида картошкадан шамчалар қилиб фойдаландим 2-3 марта, зарари йўқми? Жавоблар учун олдиндан раҳмат![/quote:jekl9fqo]
Ҳа, мумкин. Ўткир безовталик ўтгунга қадар. Давомли бутун ҳомиладорликда эмас. Ич равон келишини таъминлашга ва кучанмасликка асосий эътиборни қаратинг